Ана холос! Қўшни Қозоғистон терма жамоаси Аргентина билан ўйнаши мумкин

Аввал хабар берганимиздек Аргентина терма жамоаси ноябрь ойида Россияда 2та ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирган. Лионель Месси бошчилигидаги юлдузли таркиб дастлаб 11 ноябрь куни Москвада Россияга қарши майдонга тушса, кейинроқ уларга қўшни Қозоғистон терма жамоаси рақиблик қилиши мумкин.

Vesti.kz  сайти тарқатган хабарга кўра мамлакат футбол федерацияси Аргентина билан ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Қозоғистон футбол федерацияси спорт директори Игорь Утробин маълум қилган

Эслатиб ўтамиз, даставвал аргентиналикларнинг Россиядан кейинги рақиби Нигерия терма жамоаси бўлиши айтилаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!