Ана холос! Рамос, Пике ва Бускетс Испания терма жамоасидан кетмоқчи
Ads

Испания терма жамоаси аъзолари Серхио Рамос, Херар Пике ҳамда Серхио Бускетслар терма жамоадан кетиш ҳақида таҳдид қилишмоқда.  Marca нашрининг маълум қилишича уларнинг бундай қарорга келишларига мамлакат футбол федерацияси президенти Хуан Луис Ларреанинг  терма жамоа директори Мария Кларамунтни ишдан бўшатгани сабаб бўлган.

Лихтенштейнга қарши баҳсдан олдин Ларреа терма жамоа футболчиларига ўзининг ушбу қарорини айтган. Шундан сўнг Пике, Рамос ва Бускетслар агар Кларамунтни истеъфога чиқаришса, терма жамоадан кетишларини айтиб, таҳдид қилишган. Ана шундан сўнг Ларреа ва футболчилар ўртасида можаро келиб чиқди ва мамлакат футболи раҳбари терма жамоани мундиал йўлланмасини қўлга киритгани билан ҳам табриклашни истамади.

Эслатиб ўтиш керакки, Бускетс шу куни Испания терма жамоаси сафида ўзининг 100-учрашувини ўтказган эди.