Ана холос!
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ПСЖ форварди Неймарни сотиб олиш масаласида кутилмаган қарорга келди.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 26 ёшли бразилиялик футболчини сотиб олиш фикридан қайтган. Гап шундаки, мадридликлар президенти Флорентино Перес “Реал” ишқибозларининг Неймарга нисбатан муносабатлари яхши эмаслигини ҳисобга олиб, ўзининг бу фикридан қайтган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар бундан аввал бир неча мавсум “Барселона”да тўп сурган. 2017 йил эса ПСЖ уни 222 млн евро эвазига харид қилган эди. У ўтган давр мобайнида парижликлар сафида жами 46та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 41та гол ҳамда 23та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Минбар

Барча блоглар