Ана холос! "Реал" Неймарнинг трансфери учун 400 млн евро тайёрламоқда

ПСЖ клуби форварди Неймар “Реал”нинг ёзги трансферлар давридаги асосий трансфер нишонига айланди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 26 ёшли бразилиялик футболчи учун 400 млн евро таклиф қилмоқчи. Маълумотларга қараганда Неймарнинг отаси аллақачон бу борада мадридликлар билан музокараларни бошлаб юборган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Неймар яна “Барселона”га қайтиш ниятида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!