Ана холос! Роналду 2 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду солиқларни тўламаганлиги учун Испания суди олдида жавоб беради. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра Испания суди 33 ёшли португалиялик футболчини 2 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилади. Ўз навбатида бундай вазиятда Роналдунинг агенти ушбу жазо турини 375 минг евро жарима жазосига алмаштиришни сўраган. Аммо, судия адвокатнинг ушбу сўровини рад этган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ худди шундай айбловлар билан Роналду 13,4 млн евро жарима тўлаган эди.

Маълумот учун, Роналду 9 йил давомида (2009-2018) Мадриднинг “Реал” клуби шарафини ҳимоя қилди ва жорий ёз 117 млн евро эвазига “Ювентус”га кўчиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!