Ана холос! Роналду агенти билан яширинча учрашиб, ПСЖга ўтиш масаласини муҳокама қилмоқда
Ads

“Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Мадриддаги меҳмонхоналарнинг бирида норасмий тарзда агенти Жорже Мендеш билан учрашди ва ўзининг ПСЖга ўтиш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда Diario Gol нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 32 ёшли португалиялик футболчи қатор сабабларга кўра Испания пойтахтидан кетишни режалаштирмоқда ва шу боисдан ҳам у “қироллик клуби” билан шартномасини узайтиришни истамаяпти.

Маълумот учун, Роналду жорий мавсум Ла Лигада бор йўғи 1та гол уришга эришди ҳолос, бироқ, Чемпионлар лигасида эса 8та голга муаллифлик қилди.