Ана холос: Роналду ҳомиладор аёлини ташлаб кетдими?

Мадриднинг "Реал" клуби юлдузи Криштиану Роналду ёқимсиз ҳолатга тушиб қолди. Инглиз нашрлари португалиялик футболчини ҳомиладор рафиқаси Жоржина Родригесга ҳиёнат қилганликда айбламоқда.

Тhe Sun хабарига кўра, Роналду бир кечани модел Наташа Родригес билан ўтказган. Бу ҳақда Наташа Родригеснинг ўзи "Юқоридаги муҳаббат" номли  реалити-шоуда айтиб ўтган.

"Мен унинг рафиқаси бор эканлигини билар эдим. Бироқ биз дўстларга айландик, ўртада ишонч пайдо бўлди. Мен унга бу нарсаларни португалча шоу вақтида айтишим ҳақида огоҳлантирдим. У эса мендан буни қилмасликни сўраган эди".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!