Ана холос! Сане "Манчестер Сити"дан кетмоқчи

"Манчестер Сити" клуби вингери Лерой Сане жамоадан кетиш ҳақида ўйлай бошлади.

Soccersouls нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли германиялик футболчи агар “шаҳарликлар” сафида етарли ўйин амалиётига эга бўлмайдиган бўлса, тез орада бошқа жамоага ўтиб кетиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, Сане жорий мавсум АПЛнинг ўтган 4та туридан буён бирон марта ҳам асосий таркибда майдонга тушгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” ёзда “Лестер”дан Риёд Махрезни сотиб олгач Сане захира футболчисига айланиб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!