Ана холос! Суперлига охирги турининг вақти ҳам ўзгарди

Хабарингиз бор, 29-30 ноябрь кунлари PEPSI Суперлигада 2018 йилги мавсумнинг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Даставвал 32-тур учрашувларининг барчаси бир хил вақтда – 18:00да старт олиши белгиланган эди.

Бироқ ҳаво ҳароратининг анча совиганини, қолаверса клублардан келиб тушган сўровларни инобатга олганда ҳолда Профессионал Футбол Лигаси охирги тур ўйинлари вақтини бироз эртароқ – 16:00га қилиб белгилади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суперлига / 32-тур

29 ноябрь, пайшанба, 16:00
Сўғдиёна – Насаф
АГМК – Қизилқум
Нефтчи – Қўқон-1912


30 ноябрь, жума, 16:00
Навбаҳор – Локомотив
Пахтакор – Бунёдкор
Металлург – Бухоро

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!