Ана холос! "Ювентус" Сандро борасидаги "Челси"нинг учинчи таклифини ҳам рад этди

Лондоннинг “Челси” клуби ҳамон “Ювентус” ҳимоячиси Алекс Сандрони сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, “кекса синьора” бразилиялик футболчининг трансфери борасида “аристократлар”нинг 3-таклифини ҳам рад этди.

Evening Standard нашрининг ёзишича жамоа бош мураббийи Антонио Конте трансфер деразаси ёпилгунига қадар қандай қилиб бўлмасин Сандрони кўндириб, уни таркибга қўшиб олмоқчи. Бу ҳолатда эса “Ювентус”нинг қарашлари ўзгариши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!