Анчелотти Ибрагимовичнинг "Эвертон"га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Куни кеча "Эвертон" клуби бош мураббийи лавозимига тайинланган Карло Анчелотти “ирисчилар”нинг швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимович билан шартнома имзолашлари мумкинлиги борасида тарқалган хабарларга муносабат билдириб ўтди.
“Ибрагимович менинг дўстим ҳисобланади. Бахтимга фаолиятим давомида кўплаб яхши футболчилар билан ишладим. Златан МЛСдаги фаолиятини якунлади, аммо, ҳозирда унинг қандай режалари борлигини билмайман. Балким, унга қўнғироқ қиларман. Агар у “Эвертон”га ўтишни хоҳласа, мен бундан хурсанд бўламан”, - дейди италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли Ибрагимовичнинг "Лос-Анджелес Гэлакси" 31 декабрь куни ўз ниҳоясига етади. Унга шунингдек "Милан", "Болонья" ва "Монца" клубларидан ҳам қизиқишлар бор.
Фикрлар