Анчелотти Лондон клубларидан бирини бошқармоқчи

Жорий мавсум бошида Мюнхеннинг “Бавария” клубидан истеъфога чиқарилган италиялик машҳур мутахассис Карло Анчелотти фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирмоқчи.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра 58 ёшли мураббий Лондон жамоаларидан бирида иш бошлашни режалаштирмоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, Анчелотти учун АПЛ бегона эмас. Боиси у “Челси” бошқарувида Англия чемпионлиги ва кубоги соҳибига айланган.

Маълумот учун, бундан аввалроқ Анчелоттига собиқ жамоаси “Челси” ҳамда “Арсенал” клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабардар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!