Анчелотти: Мен Клопп ва Почеттинони танлаган бўлардим
Ads

"Наполи" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти қайси мутахассислардан футбол сирларини ўрганишни хоҳлашини айтди.

“Мен Клопп ёки Почеттинони танлардим. Чунки, Аллегри, Гвардиола, Симеоне ва Спаллеттиларнинг усулларини ҳамма билади”, - дейди италиялик мураббий.

Маълумот учун, Анчелотти ўзининг мураббийлик фаолияти давомида "Ювентус", "Милан", "Челси", ПСЖ, "Реал", "Бавария" ва Италия терма жамоасида ишлаган.