Анчелотти: Монтеллага бироз вақт керак

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ўзининг собиқ жамоаси ҳисобланган “Милан”нинг яқинлашиб келаётган 2017/18 йилги мавсумдаги имкониятларини баҳолади.

“Милан” яна иштиёқ билан ҳаракат қила бошлаганидан хурсандман. “Сан-Сиро”нинг Европа лигасида тўлиб-тошиши бу яхши ҳолат. “Милан” мухлислари ҳозир ғалабага жуда ташна. Таркибга жалб этилган барча футболчилар яхши, мураббий Монтелла ҳам оқилона танлов. Биз “Милан”ни катта қизиқиш билан кузатиб бораяпмиз, аммо Монтеллага бироз вақт керак. Ахир ярим соатда мазали таом тайёрлаш қийин. Агар “Милан” мағлубиятга учраса ҳам ҳудди шу гапни айтаман. Ишқибозлар мураббийни танқид қилмасликлари керак”, - дейди Анчелотти.

Маълумот учун, 58 ёшли мутахассис 2001-2009 йилларда айнан “россонерилар”га бошчилик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!