Анчелотти "Наполи" билан шартномасини бекор қилди. У АПЛга қайтмоқда
Италиялик мутахассис Карло Анчелотти “Эвертон” клуби бош мураббийи бўлишга яқин турибди. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра Анчелоттининг адвокати унинг тезроқ АПЛ клубига ўтиши учун “Наполи” билан тузилган шартномани бекор қилишга эришган.
“Эвертон” Анчелоттини шанба куни расман бош мураббий сифатида эълон қилиши кутилмоқда. Душанба куни эса унинг иштирокида журналистлар билан матбуот анжумани ташкил этилиши режалаштирилган.
Фикрлар