Анчелотти
Ads

"Наполи" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг собиқ устози Маурицио Сарри томонидан футболчиларга нисбатан қўйилган айрим чекловларни олиб ташлади.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра Анчелотти футболчиларга ўйиндан олдин ўз уйларида тунашларига руҳсат берди. Таомномага эса қуруқ мевалар, шоколад ва авакадони қўштирди. Бундан ташқари эрталабки машғулотлардан сўнг футболчилар мушакларини бўшатиш учун саунага кириши белгилаб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, “Наполи” айни дамда А Серия мусобақа жадвалида “Ювентус”дан сўнг иккинчи поғонани эгаллаб турибди.

Минбар

Барча блоглар