Анчелотти ва унинг шогирдлари матбуот-анжуманида иштирок этишмади

"Наполи" устози Карло Анчелотти чемпионлар лигаси "Залцбург"га қарши ўйиндан (1:1) сўнг матбуот-анжуманига келмаган.

La Gazzetta dello Sport нашрига кўра, италиялик мутаҳассис турнир қоидаларига кўра мажбурий бўлган анжуманга келмаганлиги ҳақида расмий баёнот берилмаган.

Шунингдек, "Наполи" футболчиларидан биронтаси ўйиндан сўнг микст-зонага келмасдан тўғридан-тўғри майдонни тарк этишган.

Манбага кўра, клуб мураббийлар штаби ва футболчиларнинг бундай қарорига "Наполи" президенти билан келишмовчиликлар сабаб бўлиши мумкин.