Анчелотти яна АПЛга қайтиши мумкин

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби раҳбарияти бош мураббий лавозимига Карло Анчелоттини таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Хабарингиз бор кеча “шпорлар” амалдаги бош мураббий Маурисио Почеттинони истеъфога чиқаришди.

Айтиш керакки, Анчелоттининг ҳам айни дамда "Наполи"даги ишлари яхши эмас. Клуб президенти Аурелио Де Лаурентис уни тез орада ишдан бўшатиши мумкин.

Маълумот учун, “Тоттенхэм” айни дамда АПЛда 14-ўринда бормоқда.