"Андерлехт" - "МЮ" баҳсида олдидан хавфсизлик кучайтирилмоқда


Брюсселда Европа Лигаси чорак финалидан ўрин олган “Андерлехт” ва “ Манчестер Юнитед” ўртасида баҳсда мезбон клуб раҳбарияти полиция ва УЕФА вакиллари билан келишган ҳолда хавфсизлик чораларини кучайтиришни кўзламоқда, деб хабар беради Premiere радиостанцияси.

Радиостанция хабарларига кўра, хавфсизлик чораларини кучайтиришдан мақсад Дортмундда юз берган воқеанинг қайтарилишига йўл қўймасликдир.

Сешанба куни Дортмундда маҳаллий “Боруссия” ва “Монако” жамоалари орасидаги Чемпионлар Лигаси баҳси бошланишидан олдин портлаш рўй берган ва ГФР бош прокуратураси буни террористик теракт деб ҳисоблаган эди.

“Андерлехт” ва “Манчестер Юнитед” ўйини Белгия пойтахтида бугун Тошкент вақти билан соат 00:05да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!