"Андижон" - "Навбаҳор" ёҳуд "қор жанги"дан фотолавҳаларни томоша қилинг

Хабарингиз бор, кеча Олий лигамизнинг ушбу мавсумдаги сўнгги тур учрашувларининг бир нечтаси бўлиб ўтди. Мухлис ва мутахассисларнинг эътибори шу куни Андижондаги "Соғлом авлод" ўйингоҳига қаратилган эди. Боиси, "Андижон" ва "Навбаҳор" жамоалари ўзаро курашда ким кучлилар орасида қолиш масаласини ҳал этишар эди. 

Андижонда ёққан биринчи қор ва совуқ об-ҳаво ҳам шу куни мухлисларни стадионга ташриф буюришига тўсқинлик қилолмади. Майдоннинг ҳолатини эса гапириб ўтириш шарт эмас. Бироқ, шу куни қандай бўлмасин "бургутлар" ҳам "лочинлар" ҳам Олий лигада қолиш вазифасини уддалашлари лозим эди. 

Айтиш керакки учрашувда кескин тўқнашувлара кўплаб учради. Футболчиларнинг либослари лойга бурканди. Андижонликларнинг "элита"да қолишлари учун фақат битти йўл бор эди. Бугунги учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозониш ва Тошкент дербисида "Обод"нинг "Пахтакор"дан очко тортиб олиши. Табиийки вазифа жуда ҳам оғир. Бироқ, уддалашнинг ҳам имкони бор эди. "Бургутлар" 1-бўлимда ҳисобни очишга эришдилар,бироқ, ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди. Устига-устак "Обод" "шерлар" билан дуранг ўйнади. Барчаси фақат андижонликларнинг ўзларига боғлиқ бўлиб қолган эди. Аммо, ўйинда наманганликларга омад кулиб боқди ва энди улар 1-лигада иккинчи ўринни эгаллаган Хаққулободнинг "Норин" жамоаси билан ўтиш ўйинида иштирок этадиган бўлишди.

Эътиборингизга ушбу "қор жанги"дан олинган энг сара фотолавҳаларни тақдим этамиз.

Бахтиёр ТОШТЕМИРОВ олган суратлар.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!