
"Андижон" бугун "Бухоро" билан ўйнайди
Айни кунларда янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган "Андижон" бугун Тошкентдаги ўқув-йиғин машғулотлари доирасида навбатдаги назорат учрашувини ўтказади.
"Бургутлар" бугун Суперлигада юқори ўринларни мақсад қилаётган "Бухоро" билан куч синашишади. Учрашув соат 15:00да "Бунёдкор" футбол академиясининг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтади.
Фикрлар