Андижонликлар қисқа муддатли таътилдан сўнг давралар оралиғидаги илк йиғинини эртадан бошлайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, жамоа аъзолари 8 июль куни Андижонда йиғилиб, машғулотларга киришилади. 

Айни дамда клуб қароргоҳида пардозлаш ишлари ҳам якунига етиб бормоқда. Таркибдаги ўзгаришлар борасида кейинроқ маълумот бериб борамиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)