"Андижон" футболчиси таркибга қачон қайтади?

  • 30 января, 2024, 21:46
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Андижон”нинг истеъдодли футболчиларидан бири Абдураҳмон Комилов Тожикистондаги йиғин чоғида оёғидан жароҳат олгани сабабли Туркия сафаридан четда қолди ва ҳозирда даволаниш жараёнини ўтказмоқда.

Tecno

Футболчи эса ҳозирги ҳолати ҳақида шундай деди:

“Худо хоҳласа, барча даволанишлар яхши ўтяпти. Ўзимизни шифокоримиз билан ҳар куни гаплашиб турибман, назорат қилиб боряпти.

Жамоамиз Туркиядан қайтса ва оёғимдаги ҳолат яхши бўлса таркибга қўшиламан. Умид қиламанки, унгача яхши бўлиб қолади. Жамоага тезроқ қўшилишни ўзим ҳам хоҳлаяпман”, - дея фикр билдирди Комилов, “Андижон” матбуот хизматига.

“Андижон” матбуот хизмати.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию