"Андижон" жамоаси уй ўйинларини ўтказадиган стадион номи ўзгарди (фото)
Логотипдан сўнг стадион номи ҳам ўзгарди.
"Aндижон" футбол клуби раҳбарияти жамоанинг уй ўйингоҳи номини ўзгартиришга қарор қилди. Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, эндиликда "Соғлом авлод" стадиони "Бобур Aрена" номи билан ўз фаолиятини давом эттиради.
Илгарироқ, жамоа логотипи ўзгаргани ҳақида хабар берган эдик. Янги логотип қизил ва кўк рангдан ташкил топган. Ушбу ранглар клуб ҳомийси рамзининг ранги билан мос қилиб танланган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар