"Андижон" клуби раҳбариятида ўзгариш юз берди

“Андижон” футбол клуби бош директори лавозимида фаолият юритиб келган Дониёр Муллажонов эндиликда “Андижон” жамоасининг вице-президентига айланди.

Дониёр Муллажонов ўрнини ўтган йилнинг октябрь ойидан буён “Андижон” клубида техник директор лавозимида иш юритиб келаётган Шоятбек Муллажонов эгаллади.

Клуб раҳбарияти катта ишонч билан Шоятбек Муллажоновнинг ишлаш тизими ва меҳнаткашлиги сабаб, клубнинг бош директори этиб тайинлаганлигини таъкидлаб ўтиш лозим.

Ушбу мутахассисларнинг жамоадаги фаолиятига омад тилаймиз ва клуб ривожи учун қўшаётган ҳиссаларидан миннатдормиз, - дейилади клуб матбуот хизматининг тарқатган хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!