«Андижон» навбатдаги йиғинга киришди

Яқинда Тошкентда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказиб қайтган "Андижон" футболчилари қисқа муддатли танаффусдан сўнг яна машғулотларга киришишди.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра бугун тушликдан кейин жамоа аъзолари клуб қароргоҳида йиғилишди. Энди февраль ойининг охирига қадар «бургутлар» Андижонда йиғин ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз, "Андижон" Тошкентдаги сўнгги 2та ўртоқлик учрашувида "Бухоро" (4:0) ва "Қизилқум" (3:1) жамоаларига имкониятни бой берган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)