Ads

Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов "Соғлом авлод" стадионига ташриф буюриб, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи, вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти, «Андижон» ФК ишчи ходимлари ҳамда бир қатор ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вилоят раҳбари ушбу йиғилишда Суперлига йўлланмасини қўлга киритган вилоятнинг бош жамоаси - "Андижон" клуби тўп сурадиган "Соғлом авлод" стадионини мавсумга ҳар томонлама мукаммал тайёрлаш ва ЎзПФЛ талабини тўла қондирадиган даражада таъмирлаш ишлари олиб борилиши ҳақида топшириқ берди.

Энг асосийси майдонни идеал холатга келтириш бўйича ҳам масъул ходимларга керакли топшириқ бериб, назорат жиддий бўлишини аълоҳида таъкидлади. Ушбу йиғилиш баёнига кўра, эртадан расман ишга киришиладиган бўлди.