"Андижон" сафини 9 футболчи тарк этди

28 декабр куни жамоа аъзолари шарафига байрам дастурхони ёзилди ва шу куни футболчиларга янги йил байрами муносабати билан қисқа муддатли таътил эълон қилинди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Бургутлар” энди режага кўра, 3 январ куни яна Андижонда йиғилади ва 7 январдан йиғин Тошкентга кўчади.

Мураббийлар штабининг қарорига кўра, жорий мавсум “Андижон” шарафини ҳимоя қилган Сирож Ҳамроев, Лазиз Убайдуллаев, Суннатилла Мамадалиев, Қадамбой Нурметов, Суннатулла Абдуллажонов, Жаҳонгир Омонов, Нодирхон Камолов, Шохруҳ Бойқўзиев ҳамда Элбек Отақулов сингари футболчилар дастлабки йиғинга таклиф этилмади.

Эндиликда ушбу футболчилар ўзларини бошқа жамоаларда синаб кўриши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!