Ads

“Бургутлар” жамоаси эртадан ўз қароргоҳида йиғилади ва 5 кун мобайнида машғулотлар олиб боради. Сўнгра Янги йил байрами муносабати билан футболчиларга 3 январга қадар таътил берилади. Жамоа шундан сўнг 2 февралга қадар Тошкентда йиғин ўтказади. Йиғин мобайнида бир қатор футболчилар кўрикдан ўтади ва “Андижон” бир нечта синов-назорат баҳсларида ҳам майдонга тушади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Янги мавсум олдидан ташкил этиладиган хориж йиғини эса 3-17 февраль кунлари Туркияда бўлади. Айни пайтда мазкур йиғин доирасида ўтказиладиган ўйинлар учун спарринг рақиблар билан музокаралар олиб борилмоқда.