Андижон вилоятида имконияти чекланган болалар ўртасида футзал мусобақаси ўтказилди

Хўжаобод туман болалар – ўсмирлар спорт мактаби залида 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан “Ҳеч ким меҳр ва эътиборрдан четда қолмасин” шиори остида Андижон вилоят футбол федерацияси, Хўжаобод туман ҳокимлиги ва туман болалар – ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида футзал бўйича мусобақа ташкил этилди.

Ушбу турнирда 3та махсус мактаб интернатида тақсил олаётган 60дан ортиқ болалар иштирок этишди. Жами 6та жамоа иштирок этган мусобақада барча ўйинлар қизғин ва муросасиз руҳда кечди.

Якунда Хўжаобод туман заиф эшитувчи болалар мактаб интернати тарбияланувчилари барча учрашувларда ғалаба қозонишиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритишди.

Мусобақа сўнггида иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди. Ушбу турнир эса қатнашчиларнинг ёдида узоқ вақт сақланиб қоладиган бўлди.

Шавкатбек Муҳитдинов,

Андижон вилояти, Хўжаобод туман БЎСМ директори.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!