Андижонда каратэ бўйича вилоят кубоги баҳслари ўтказилди

Андижон теннис корти спорт залида ўсмирлар ва катталар ўртасида каратэ бўйича вилоят кубоги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада иштирокчилар уч ёш тоифаси бўйича (14-15, 16-17 ва 18 ёшдан юқори) ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Karate 3

Андижон вилояти жисмоний тарбия бошқармаси ҳамда Андижон вилояти миллий каратэ федерацияси ҳамкорлигида ўтказилган турнирда ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Karate 2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!