Андижонда МТМ тарбияланувчилари иштирокида “Кичкинтойлар-ширинтойлар” оммавий спорт мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Республикада “Кичкинтойлар-ширинтойлар” оммавий спорт мусобақасини ташкил этиш тўғрисидаги қўшма низоми асосида Андижон вилояти Хўжаобод тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида “Кичкинтойлар-ширинтойлар” спорт мусобақаси ўтказилди.

Ушбу мусобақада тумандаги барча мактабгача таълим муассасаларидан 70дан зиёд болалар иштирок этишди. Муросасиз кечган беллашувлар якунида1-ўрин 12-МТМга, 2-ўрин 6-МТМга, 3-ўрин эса 10-МТМга насиб этди.

Мусобақа якунида барча иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Бахтиёр ТОШТЕМИРОВ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!