Андижонда “Водий Конституция кубоги-2018” мусобақаси бўлиб ўтди
Ads

Жорий йилнинг 10-14 декабрь кунлари Андижон шаҳридаги Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2006-2007 йилларда туғилган болалар ўртасида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан “Водий Конституция кубоги-2018” мини футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу турнирда водий вилоятларидан жами 12та жамоа иштирок этди. Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой кечган беллашувлар якунига кўра мезбон жамоа – “Андижон ИБЎСМ” ва Наманганнинг “Баркамол” жамоаси финалга қадар етиб боришди. Ҳал қилувчи баҳс ҳақиқий голлар шоусига айланиб кетди. Асосий вақт 7:7 ҳисобида дуранг билан якунланди. Ғолиб номи эса пенальтилар сериясида аниқланди. Унда омад мезбонларга кулиб боқди.

Мусобақанинг бронза медаллари учун Фарғона ва Тўрақўрғон жамоалари кураш олиб боришди. Бу ўйинда омад фарғоналикларга насиб этди. Улар рақибларини 2:1 ҳисобида таслим этишди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар медаль ҳамда махсус дипломлар билан тақдирланишди.

v3

v2