Андижонлик ёш футболчилар Қозоғистондаги Халқаро турнирда ғолиб бўлишди
Ads

Аввал хабар берганимиздек, Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида 2005-2006 йилларда туғилган болалар ўртасида халқаро хотира турнири бўлиб ўтди.
Унда Андижон вилоятининг Бўстон даҳасида жойлашган «Футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати» тарбияланувчилари ҳам бевосита иштирок этиб қайтди. Аҳамиятлиси Шохрух Ишанов ва Лочин Гулдаев бошқарувидаги «Андижон-ИФМИ» жамоаси мусобақада финалга чиқиб, унда мезбонлар яъни Чимкентнинг «Ордабаси» клуби тарбияланувчиларини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа андижонликлар мазкур халқаро турнирда ғолиб бўлиб, юртимизга бош соврин билан қайтишга муваффақ бўлди.

Эътиборлиси финалдаги ягона голга муаллифлик қилган Ҳамидулло Каримов турнирнинг «Энг яхши ҳужумчиси» дея диплом ва эсталик совға билан тақдирланди.

Ордабаси” (Чимкент) – “Андижон-ИФМИ” 0:1
Гол: Ҳамидулло Каримов.

Куни-кеча Қозоғистондан юртимизга эсон-омон қайтиб келган футболчиларимизни танътанали равишда кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.