Андре Гомеш: "Барселона"да жуда қийналдим

"Мен "Барселона"да қийналдим, ўзимни яхши ҳис қилмадим. Мен айниқса, ота-онамни деб ташвишда эдим. Улар қандай азоб кечаётганини билмас эдим. Менга ҳам яқинларимни, мухлисларни ишончини оқлаш осон бўлмаган.

Мен ҳозирда ўзимнинг энг яхши ўйинимни яна босимни ҳис қилмаслик учун кўрсатаяпман дея олмайман. Техник ва жисмони жиҳатдан ўсишда давом этишни истайман. Ҳозирда эса Премьер-лигада ўйнаш ва Англияда яшаш ёқмоқда", - деди португалиялик футболчи.

Маълумот учун, "ирислар" Гомешни бир йилга ижарага олган ва жорий мавсум 25 ёшли футболчи АПЛда 9 учрашувда иштирок этди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!