Андре Гомеш
Ads

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Андре Гомеш фаолиятини “Ювентус”да давом эттириши мумкин. Tuttosport нашри тарқтатаётган хабарга қараганда, туринликлар 24 ёшли футболчини Блез Матьюди ва Стивен Нзонзиларга муқобил вариант сифатида қарамоқда.

Маълумотларга қараганда, ПСЖ Матьюди учун 30 миллион евро талаб қилаётган бўлса, “Севилья” Нзонзининг трансферидан 40 миллион евро ишлаб олишни мўлжалламоқда.

Қайд этиш лозим, айни пайтда португилялик футболчининг трансфер нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.