Андреа Пирло: “Милан” скудетто учун кураша олмайди
Ads

“Ювентус” ва “Милан” клублари собиқ ярим ҳимоячиси Андреа Пирло “россонерилар”нинг таркибни кучайтираётгани ҳам скудетто учун кураша олмаслигини таъкидлаб ўтган.

Ювентус” барибир кучли. Жамоа ўз таркибига Дуглас Коста, Федерико Бернардески, Войцех Шенсни ва яна бошқа футболчиларни қўшиб олди. Ҳар йили одамлар “Наполи”, “Рома” ва бошқа жамоаларнинг даври келди деб айтишади, аммо кейин бу ўз исботини топмайди. “Милан” скудетто учун кураша оладими? Мен бундай ўйламайман. 10 нафар ўзинг хоҳлаган футболчи билан шартнома имзолаб, ғолиб чиқисан деб айтиш жуда қийин. Винченцо Монтеллага жуда қийин бўлади, аммо қизиқарли иш. Унинг мақсади Европа чемпионлар лигасига қайтиш, — дейди Пирло.