Андрей Фёдоров: Бабаян кучли мутахассис

Бугун мазкур учрашув олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров иштирок этди.

"ОЧЛнинг стартидаги рақимиз оддий жамоа эмас. Биз ўтган йили бу жамоани йирик ҳисобда мағлуб этган эдик. Аммо ҳозир барча нарса ўзгарган. Ўйлаган режалаларимизни амалга ошириб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

“Локомотив”нинг олдига қўйган вазифалари ўзгармайди. Энг биринчи вазифа эса эртанги учрашувда ғалаба қозониш.  Барча соғ-саломат. Тўлиқ таркибда машғулотлар олиб бормоқдамиз.

Бабаян билан йўлакда учрашдим ва ўйинга тайёргарлик кўраётганимиз учун ҳали сухбатлашишга улгурмадим. У тажрибали мутахассис. Нима бўлишини эса вақт кўрсатади", - деди Фёдоров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Searcher Man
03/03/2019 12:48
Локомотив уз мухлислари фикрини бир тийинга олмади... Мухлисларни жавоби хам шунга яраша булади