Андрей Фёдоров "Локомотив" мураббийлар штабига қўшилди

“Локомотив” жамоаси мураббийлар штабида яна бир мутахассис иш бошлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, яқин ўтмишнинг машхур футболчиларидан бири, Осиё ўйинлари-1994 ғолиби, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида кўрсатган ишончли ўйинлари билан футбол жамоатчилигида ном қозонган Андрей Фёдоров эндиликда “Локомотив” жамоаси мураббийлар штабида фаолият олиб боради.

46 ёшли Фёдоров "Локомотив"да бош мураббий ёрдамчиси сифатида меҳнат қиладиган бўлди.

“Нефтчи”да ўзгаришлар бошланди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!