Андрей Фёдоров: Мавсумни чемпион сифатида бошлаш ҳамиша ёқимли
Ads

Суперлиганинг амалдаги чемпиони ҳисобланган Тошкентнинг “Локомотив” клуби бош мураббийи Андрей Фёдоров Суперлига қуръа ташлаш маросимидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мавсумни чемпион сифатида бошлаш ҳамиша ёқимли. Тайёргарлик жараёнини Туркия ва БААда ўтказдик. Ушбу хориж йиғинларида кучли жамоаларга қарши муносиб ўйнадик. Қолаверса, куни кеча Ўзбекистон Суперкубоги учун АГМКга қарши кечган баҳс ҳам кучимизни кўрсатиб берди.

Албатта трансферлардан кўнглим тўлди. Бизнинг клубда 365 кун трансфер деразаси очиқ бўлади. Агар бизга ёрдами тегадиган футболчи бўлса, биз уни албатта таркибга қўшиб оламиз. Лекин бизнинг трансфер режаларимиз деярли якунланиб бўлди”, - дейди Фёдоров.