Андрей Канчельскисни

Маросимдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Сариков ҳам иштирок этди ва журналистларнинг бир қатор саволларига жавоб қайтарди.

Жумладан Сариков Канчельскиснинг "Навбаҳор"га келишида асли наманганлик миллиардер Алишер Усмоновнинг қўли бор ёки йўқлиги борасидаги саволни ҳам очиқлаб ўтди.

"Бу барчани қизиқтираётган ва ўринли савол бўлди. Биз анчадан буён Алишер Усмонов билан музокара олиб боряпмиз. Таъкидлаганингиздек, у асли наманганлик ва ўз туғилиб-ўсган шаҳрини яхши кўради. Айни пайтда Алишер Бурханович билан ҳомийлик борасида музокара олиб боряпмиз. У ўз ватани - Ўзбекистонни жуда севади ва Алишер Усмонов буни муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиеёв билан учрашуви чоғида ҳам эътироф этди.

Албатта, Алишер Бурхановичнинг “Навбаҳор”га ҳомийлик ёрдами бериши ва клубимизга  эътибор қаратишидан умидвормиз. Лекин Андрей Канчельскиснинг “Навбаҳор” бош мураббийи лавозимини эгаллашида Алишер Усмоновнинг алоқаси йўқ", - деди Сариков.