Андрей Лунин Куртуанинг ўринбосари бўлади
Ижара асосида "Леганес"да ўйнаётган, трансфер ҳуқуқи "Реал"га тегишли бўлган Андрей Лунин мавсум сўнггида Мадрид клуби сафига бориб қўшилади.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра, келгуси мавсум украиналик кипер Тибо Куртуадан кейинги "қироллик клуби"нинг иккинчи рақамли дарвозабонига айланади.
Кейлор Навас эса клубни тарк этиши тобора ойдинлашиб бормоқда.
Бу мавсум 19 ёшли дарвозабон "Леганес" сафида икки учрашувда майдонга тушди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
Маълумот учун, Лунин июлда "Заря"дан 14 млн евро эвазига сотиб олинган эди ва у жамоа билан олти йиллик битимга имзо чеккан.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар