Андрей Микляев: Ёшларнинг ҳали тўла тайёр эмаслиги ойдинлашиб қолди
Ads

Лига кубоги гуруҳ босқич 1-тури доирасидаги “Динамо” – “Сурхон” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- Бундай ўйиндан сўнг нима ҳам дея оламан… 0:5 – “Аргентина – Ямайка”. Бугун захирадаги ўйинчиларимиз имкониятларини кўздан кечириб олишни истаган эдик. Биринчи бўлимни бир нави ўтказдик. Иккинчи бўлимда эса жисмонан кучимиз етмай қолди. Қолаверса, ёшларнинг ҳали тўла тайёр эмаслиги ойдинлашиб қолди. “Динамо” эса иккинчи голдан сўнг ўйин тизгинини қўлга олди ва бирин-кетин чиройли голлар киритди. Якуний натижа ўйинга мос бўлди. Самарқанд жамоасини ғалаба билан табриклайман, - деди мутахассис. 

Манбаа: ПФЛ