Андрей Шипилов: Бугун футболчи алмаштиришда хато қилдим
Ads

"Бугунги ноқулай об-ҳаво шароитига қарамасдан ҳар икки жамоа аъзолари ҳам борларини бериб ҳаракат қилишганини алоҳида таъкидлай оламан. Қолаверса, асл футбол шинавандалари ҳам совуқ бўлишига қарамай келиб, севимли жамоаларини қўллаб-қувватлаб туришди. Бундай стадионда тўп суриш ҳар қандай футболчи учун ёқимли. Ўйин тўғрисида гапирсам, "Бунёдкор" ҳақли тарзда ғалабага эришди. Бизнинг жамоа эса биринчи бўлимни жуда яхши ўтказди. Лекин иккинчи бўлимда умуман ўйинимиз қовушмади.

Айниқса, ўйинчи алмаштиришда хато қилганимни айта оламан. Бугун 3-4 нафар ўйинчиларимиз бор маҳоратларини ишга солишди. Айниқса, ёш футболчиларимиз қўлдан келганча ўйнашга уринишди", - деди мутахассис.