Ангилияда янги ВАР ҳақида гапиришмоқда

DailyMail нашри хабарига кўра, Hayk Eye-провайдер VAR-технологий янги тизим яратмоқда. Айтишларича бу ВАР тизимнинг яхшиланган варианти хакамлар ишини анчагина енгиллаштириши мумкин экан.

Агар ушбу тизимни АПЛ амалда ишга тушира олса, арбитрлар керакли қарорни қисқа муддатлар ичида қабул қилишлари мумкин. Шунингдек видеоасиссентларга офсайд ва голлик вазиятлар ҳақида хар секундда маълумотлар келиб туради.

Янги тизим учун қўшимча камералар ўрнатилади. Бунинг ёрдамида майдондаги хар бир футболчини ҳаракатини кузатиш мумкин бўлади.