Англия, Испания ва Германия грандлари 19 ёшли футболчини талашмоқда
Ads
 

Европада ўз мавқеига эга бўлган "Реал, "Бавария" ва "Ливерпуль" жамоалари "Атлетико"нинг 19 ёшли ҳимоячиси Тео Эрнандесни ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Айни пайтда "Алавес" жамоаси ижара асосида тўп сураётган франциялик ҳимоячига ливерпулликлар ҳозир олаётганидан уч баробар кўп маош таклиф қилмоқда. "Атлетико" ёзда бу футболчини ўз таркибига қайтаришни режалаштирган. Чунки Тео Мадрид клуби билан 2021 йилгача шартномага эга.

Жорий мавсумда Тео Эрнандес Испания чемпионатида 23 та учрашувда майдонга тушди.

SPORTS.uz