Англия футбол ассоциацияси Почеттинони жазолайди
Ads

"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино Англия футбол ассоциацияси томонидан жазога тортилади. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 46 ёшли аргентиналик мутахассис премьер-лиганинг ўтган турида “Бёрнли”га (2:1) қарши ўйин якунлангач учрашув ҳаками Майк динга бақирган ва у билан жиддий тортишув келтириб чиқарган.

Маълумот учун, “Тоттенхэм” айни дамда 60 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.