Англия грандлари "Селтик" ўйинчисига қизиқишмоқда

Бугун, 31 октбярь куни Шотландияда ЕЧЛ мусобақасининг 4-туридан ўрин олган “Селтик” – “Бавария” клублари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Эътиборлиси, мазкур учрашувга Англия Премьер-Лигаси жамоаларининг 17 нафаридан скаутлар ташриф буюришади.

Маълумотларга кўра, АПЛ скаутлари “Селтик”нинг икки футболчиси Муса Дембеле ва Киран Тирни ўйинларини бевосита стадионнинг ўзида кузатиб боришади.

Daily Record нашрининг хабарига кўра, мазкур учрашувда “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль” ва “Арсенал” каби жамоалар скаутлари ҳам иштирок этишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!