Англия терма жамоаси Италияга қарши баҳс олдидан яна бир йўқотишга учради

Англия терма жамоаси эртага Италияга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашуви олдидан навбатдаги жиддий йўқотишга учради.

Жек Уилшер ("Арсенал") ва Райан Бертранд ("Саутгемптон") каби футболчилар ортидан "Ливерпуль" ҳимоячиси Жо Гомес ҳам сафдан чиқди. Унинг голландия терма жамоасига қарши баҳсда жароҳат олгани айтилмоқда. Футболчи айни дамда Англия терма жамоаси қароргоҳини ҳам тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, Англия ва Италия терма жамоалари ўртасидаги баҳс эртага Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!