Англия термасининг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади
Ads

Англия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Скотт Паркер футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

36 ёшли футболчи буцаларини михга илишга қарор қилди.

Маълумот учун, Паркер сўнгги 4 йил давомида “Фулхэм” сафида тўп суриб келган эди. У шунингдек, “Челси”, “Ньюкасл”, “Вест Хэм” ва “Тоттенхэм” сафидаги ўйинлари билан ҳам мухлисларга таниш.